Ассалому алайкум! Мен лицейда таҳсил оламан. Дарсим 13:00да бошланади. Пешинни тақвим бўйича кирган вақтда ўқийман. Фарзида эса дўстларим билан жамоат бўламиз. Қолган масжидга йиғилаётган жамоат бизга ғалат қараш қилишади. Саволим шуки, биз фитна уруғини сочмаяпмизми?
– Ва алайкум ассалом! Фитна уруғи эмас. Жамоатга келганларга “биз шошилаяпмиз” деб айтинглар. Валлоҳу аълам!