Ассалому алайкум! Ман якка тартибдаги тадборкорман, ҳозиргина ёнимга яхова ташкилотиданман одамларга тўғри динни танлашни йўлни кўрсатамиз деб 2та қиз келди. Билишимча ҳаммани дўконига кирип, уйма-уй яхова ҳақида гапивотти. Бу қанақа ташкилот? Улар манга шубҳали туюлди, шунчун силадан аниқ маълумот беришилани илтимос қиламан?
– Ва алайкум ассалом! Улар мушрика аёллар, улар ширкка чақиришади. Уларга ишонганлар муртад бўлишади.
Яҳва шоҳидлари
Дунё бўйлаб тарқалган «Яҳва (Иогова) шоҳидлари» ташкилотининг бош идораси НЮ-Ёрк штати, Ворвик шаҳрида жойлашган.
Бу оқим 1870 йилда Америкада, Чарлз Тейз Рассел раҳбарлигида Инжилни ўрганувчилар тўгараги сифатида ташкил топган.
«Яҳва (Тангри) шоҳидлари» оқимининг дунё бўйлаб 8,5 миллион аъзоси ва 120 мингдан ортиқ жамоат марказлари бор. Ўзларини ҳақиқий насроний деб билиб, Католик, Проваслав ва Протестант насронийларини адашган тоифа дейишади. Муқаддас учликни, насроний байрамларни тан олмайди. Секта аъзолари Инжилни ўзгача талқин қилиши, шунингдек, қиёмат ҳақидаги башоратлари билан танилган.
Улар хонадонма-хонадон эшик қоқиб юришдан эринмайди. Худонинг сўзларини ва Инжилнинг ўзгача талқинини шу тариқа етказишга ҳаракат қилишади.
Улар ер юзида Ийсо алайҳиссалом бошчилигидаги адолат, тинчлик ва фаравон ҳаёт ҳукм сурадиган жамиятнинг бўлишлигига, охирзамон яқин эканлигига, Яҳвачиларининг бурчи Тангри ва унинг ҳақиқатини тарғиб қилиш эканлигига ишонадилар.
Бу оқимни насронийликнинг энг катта уч мазҳаби Католик, Проваслав ва Протестантлар тан олишмайди ва адашган оқим дея тариф беришади.
«Яҳва шоҳидлари» оқими дунёнинг кўплаб мамлакатларида тақиқ остидадир. Бир неча мамлакатда уларнинг фаолияти ман этилган ёки чекланган. Россияда гуруҳ экстремист деб тамғаланган, Жанубий Корея ва Эритреяда унинг аъзоларини қамоқ жазоси билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикасида миссионерлик фаолияти қонун билан таъқиқланган. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси, Жиноят кодексининг 145, 216, 216-1, 217, 244-3-моддалари ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-2, 201, 202-1, 240 ва 241-моддаларига кўра республикада миссионерлик ҳаракати ман этилади.
Уларга эргашиб Ислом динидан қайтган кимса устида қуйидаги шаръий ҳукмлар жорий бўлади:
1. У билан хотини (аёл киши бўлса, эри) орасидаги никоҳ бузилади.
2. Болалари унинг қарамоғидан чиқади.
3. Жамият аъзолигидан маҳрум бўлади.
4. Унга диндан қайтганлик ҳукми эълон қилинади.
5. Ўлса ювилмайди, кафанланмайди, унга жаноза ўқилмайди, мусулмонлар қабристонига кўмилмайди ва меросдан маҳрум бўлади.
6. Ўша ҳолида ўлса дўзахий бўлади. Валлоҳу аълам!