Ассалому алайкум! Менинг бир қариндошим бор. У турмушга чиқганига сал кам 8 йил бўлиб қолибди. Тушган жойи диндан узоқ одамлар экан. Ҳозирда унинг 3 нафар фарзанлари ҳам бор. Қариндошимнинг эри дангаса одам, ишласа ҳам оиласига фойдаси тегадиган иш қилмас экан. Болалари чақалоқлигидан (памперс, каша ва бошқа) керакли нарсаларни хотини тараф олиб берар эди, чунки эри таъминламас эди, ва шу бўйича кўп жанжал бўлар эди. Ҳозирда ҳам қариндошимнинг рўзғорини тайини йўқ. Гарчи уйда қайнона ва қайнота бўлса ҳам. Уйидагилари уни касал бўлса даволатмас, оғирлашиб қолса уни ёлғончига чиқабор, жанжал чиқариб уни уйинда тузалиб кел деб юборишар, болалари касал бўлишса ҳам шу аҳвол экан. Болаларини кийим кечаги, дори-дармони, рўзғор хотинини бўйнида. Ҳозирда қариндошимнинг боши касалдан чиқмай қолди. Қариндошимнинг ота-онаси қизининг оиласини сақлаб қолиш мақсадида қизига таскин ва сабр бериб, керак бўлса ёрдам ҳам бериб туришади. Куёв тараф билан ҳам бир нечча бор гаплашишган, лекин фойдаси йўқ, улар тушунадиган одамлар эмас экан. Саволим шуки: 1. Шундай холлатда оилани сақлаб қолиш керакми? Қариндошимнинг айтишича бундан таҳминан 2 йил олдин, эр хотин уришиб қолишган экан, шунда эри хотини уриб, қўлидан судраб кўчага олиб чиқиб йўқол кет, сендака хотин керак эмас деган экан. 2. Бу вазиятда ўртага талоқ тушиши эҳтимоли борми? Балким касалдан боши чиқмай қолганини сабаби ҳам шундандир.
– Ва алайкум ассалом! Бўлиши мумкин. Оила роҳат маскани бўлиши керак. Шариатимиз оила қуришдан шуни кўзлаган. Бу мақсад топилмаган суратда талоқ қўйишга рухсат берган. Ота-она ҳам тўғри тушунсин. Юқорида ёзгани билан талоқ тушади. Валлоҳу аълам!