Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўл бериб сўрашиш

15:23 / 11.06.2023 | Xushnudbek | 501

Ассалому алайкум! Бир унаштирилган қиз менга шундай деди: Мен қариндошларим билан қўл бериб сўрашишим мумкин, чунки улар менинг маҳрамимдур. Лекин уни бўлажак турмуш ўртоғи буни хоҳламайди. Шу холатда қайси холат жоиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда маҳрами бўлса ва шаҳватдан омонда бўлса жоиз. Аммо ҳозирги қизлар ҳар қандай қариндошни маҳрам деб ўйламоқда. Аслида аёл кишининг маҳрами жуда оз киши бўлади. Бунга бобо, амаки, тоға ва эмикдош ака-укалар киради. Амакивачча ва ҳолаваччалар номаҳрамдир. Улар билан қўл бериб кўришиш дуруст эмас. Унаштирилган бўлажак келин ва куёв эса никоҳ ўқилмай туриб ўзаро бундай суҳбат қилиб юришлари ҳам мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat