Ассалому алайкум! Мен бир йигитга унаштирилган эдим, лекин фотихамни буздим. Сабаби фотихадан бир икки ой аввал у йигитни ўзидан 15 ёш катта аёл билан мунтазам зино қилиб юрганлигидан хабар топдим, ҳатто фотихадан сўнг ҳам бу иш такрорланган. Буни ўша йигит у аёлдан узоқлашгач, аламидан бор гапни аёлни ўзи менга айтиб берди. Мен бу ишлардан сўнг у йигитдан нихоятда кўнглим қолди ва фотихамни буздим. Шундан сўнг мени хамма қўрқитмоқда. Эмишки фотихани бузиш оғир гуноҳ, фотихаси бузилган қиз бахтсиз бўлади экан. Мен гуноҳ иш қилдимми?
Ва алайкум ассалом! Бу ҳеч қандай гуноҳ эмас. Аксинча тўғри йўлни танлаш, Аллоҳ буюрган покизаликка ҳаракат қилиш савоб ҳисобланади. Валлоҳу аълам!