Ассалому алайкум! Мен ибодат ҳақида нафсни ушлаш ҳақида сўрамоқчидим. Мен қачонки нафсими ушлаб ибодатта бардавом бўлганим сайин гунохлардан ўзимни устун қўйиб охиратим хақида хотиржам бўлиб қоляпман. Билишимча гунохлардан ўзини устун қўйиш бу кибр экан. Ва натижада мен шу кибр сабабли енгилиб оғир гунох қилиб қўйяпман. Ҳеч юксалишкка қараб кетолмаяпман. Гунохкор вақтимда эса менда гунохларда афсуслик пушаймон бўлади мен ҳеч ҳотиржам бўлмайман. Яна шуни ўйлайманки мени атрофимдагиларни кўпи ибодатдан йироқ бўлиб, балки бу ҳам мени кибрга бошлаётканди. Ахир саҳобалар қанчалик кўп амал қилишса шунча куп Аллоҳдан қўрқишканку. Энди саволим фақат ихлос билан қанча кўп ибодат қилсам ҳам охираттан хотиржам бўлмаслик йўлини ўргатсангиз. Яна тасаввуф ҳақида китоблар номини айтсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда машойихлар ибодат қилаётганингни яширишга ҳам ҳаракат қилма, бировларга кўрсатишга ҳам интилма. Қандай бўлса шундай ибодатда бардавом бўл дейишади. Инсон ҳам бир автомобилга ўхшайди. Унинг бошқарув рули фикрдир. Рулни хайдовчи бошқарса инсон ўз фикрларини Аллоҳга ҳавола қилиш керак. Шунда барча нарсага қулликдан озод бўлади. гуноҳларнинг асл ўзаги ҳам инсон ўз рулини Аллоҳдан бошқанинг қўлига тутқазиб қўйиш билан бўлади. маслалан ким бировдан таъма қилса ёки қўрқса ўша таъма қилган ва қўрққан кишисининг қўлига рулини топширган бўлади. Худди шунингдек бемор инсон ҳам рулини касалликка топширса, дардни айтганини қилиб унга ялиниб юраверади. Агар рулини Аллоҳга топшириб бировдан таъма қилганини Аллоҳдан таъма қилса, қўрққан нарсасини Аллоҳдан даф қилишини сўраса, касаллигига шифо бериши Аллоҳдан сўраса, Аллоҳ буларнинг барчасига кифоя қилади. "Руҳий тарбия" китобини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!