Ассалому алайкум! Аллоҳдан аёлим ва мени ўртамда талоқ деган бало бўлишлигидан Ўзинг асра деб дуо қилса, Аёлимга мен билан сизни ўртамизда Аллоҳнинг аршини титратувчи нарса бўлишлигидан Аллоҳдан панох сўрайман десам, инсонларга хеч қачон хар бир холатда аёлингга сен талоқсан деб айтма деса, Аёлимга юринг ота онангизни кўргани бориб келамиз дийдорларини кўриб оласиз десам ёки шунга ўхшаш сизлар ўтириб туринглар мен хали сизни олиб кетаман каби юқорида санаган барча жумлаларни ишлатсам хатарли холатлар эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Бу лафзлар билан талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!