Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пулли турнир ташкил қилса бўладими?

21:18 / 07.12.2022 | Nodirbek | 813

Ассалому алайкум! Анчадан бери қидириб тополмаган ва бошламоқчи бўлиб юрган ишим бўйича савол бермоқчи эдим. Пуллик мусобақалар ўтказса бўладими яна қандай манода ташкилотчи мусобақани ташкил қилади масалан ташкилотчи турнирни ташкил ва ютуқни 3млн сўм деб белгилади лекин бу 3 млн сўмни ўзи бермайди бу пулни қатнашчилардан йиғади масалан 100 иштирокчи бор қатнашиш нархини 30 минг сўм қилиб белгилади ва ўзига ҳеч қандай фойда олмади 2-холатда қатнашишни 40 минг сўм қилиб белгилади ва ўзига 1 млн сўм олиб қолди (турнирни ташкиллаштириш кетган сарф ҳаражат ёки ўзининг қилган ҳаракати учун чунки турнир 1 ҳафта давом этса шунча вақт йўқотгани учун дейлик) шу 2 та холатни аниқлаштириб беришингизни илтимос қилардим олдиндан катта раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган икки ҳолат ҳам жоиз эмас. Бу айни қимордир.
Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушгани учун жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat