Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳ ишни айтиш

19:44 / 23.02.2020 | Саломат бўлинг | 1585

Ассалому алайкум! Бир инсонни гуноҳ қивотган бўса уни 3 марта айтиб огоҳлантриб етқазиб қўйилади, 3 мартадан кейин бўйнидан соқит бўлади, муҳими айтди у ёғи ўзини бўйнига деган гап тўғрими? Ёки бу нарса ҳар гуноҳ иш қивотганни кўрганида айтиб огоҳлантриш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло баъзи бир мушриклар ҳақида “фаҳум лаа йуъминун” улар асло иймон келтирмаслар деб хабар берди. Ҳақиқатда ҳам шундай бўлди, Аллоҳнинг хабари ёлғон бўлиши асло мумкин эмас. Балки муҳолдир. Шундай бўлсада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни Исломга чақиришда бардавом бўлдилар. Чунки у зот чақиришга буюрилганлар, натижа беручи Зот Аллоҳ. Ҳар бир чақирганлари эвазига савоб олганлар. Бизнинг вазифамиз ҳам шу, чиройли йўл билан чақираверамиз, савобини олаверамиз, натижа Аллоҳдан. Аллоҳ сабаб қилиб бирор яхши натижани насб қилса нур устига нур. Уни қиладиган ибодатидан олган савобларидан ҳам тенма тенг насибадор бўламиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat