Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Салла ҳақида

10:32 / 13.06.2013 | muhammad obiddin | 1956

ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! салла ҳақидаги хадис заифлиги ростми ози умуман заиф хадисга ергашса бўладими кайси холларда ергашилади? жавобингиз учун раҳмат


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Салла ҳақидаги ҳадис заифлиги рост.

Заиф ҳадисга амал қилишнинг ҳукми

Уламолар заиф ҳадисга амал қилиш борасида ихтилоф қилганлар. Уларнинг бу борадаги ихтилофлари асосида уч хил йўналиш пайдо бўлган.

1. «Заиф ҳадисга мутлақо амал қилиб бўлмайди», дейдиган уламоларнинг йўналиши.

Бу гапни Яҳё ибн Маъийн ва бошқа кўпгина уламолар айтганлар. Уларнинг фикрича, заиф ҳадисга шаръий ҳукмларда ҳам, бир нарсага тарғибот қилишда ҳам, ёмонликдан қайтаришда ҳам, фазийлатли ишларда ҳам амал қилиб бўлмайди.

«Қавоидут–таҳдийс» китобининг муаллифи Муҳаммад Жамолуддийн Қосимийнинг фикрича, имом Бухорий ва имом Муслим ҳам шу йўлни тутганлар.

Ўз асрларида мазҳабларининг кўзга кўринган имомларидан бўлган моликийлардан Абу Бакр ибн Арабий, шофеъийлардан Абу Шома Мақдисий, зоҳирийлардан ибн Ҳазм ҳам ушбу йўналишда бўлганлар. Уларнинг фикрига биноан, ҳадис Қуръондан кейинги иккинчи шаръий манбаъ бўлганлиги учун, ундан фақат собит бўлгани ва собитлиги ғолиб бўлганини қабул қилиш керак бўлади. Заифини эмас.

2. Агар бошқа далил бўлмаса, заифга амал қилса, бўлаверади.

Бу йўналишдагилар имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва имом Абу Довуд ҳам ушбу гапнинг тарафдорлари эканлигини таъкидлайдилар. Улар имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳидан: «Агар бошқаси топилмаса, заифга амал қилинади», деган қавлни ривоят қиладилар. Шунингдек, у кишининг: «Бизнингча, заиф ҳадис одамларнинг раъйидан маҳбубдир», деган гапларини мисол қилиб келтирадилар.

Аммо уламолар имом Аҳмад «заиф» деб атаган ҳадис кўпчилик учун маълум бўлган, «мардуд» деб баҳоланадиган ва тарк қилиниши лозим бўлган «заиф» эмаслигини таъкидлайдилар.

Бу ҳақда Ибнул Қайюм айтади: «Унинг (Аҳмад ибн Ҳанбалнинг) ҳузурида «заиф»дан мурод: ботил ва мункар, ривоятида туҳматга учраган ровий бор, ривоят қилиш ҳам, амал қилиш ҳам мумкин бўлмаган ҳадис эмас. Унинг назаридаги «заиф» «саҳиҳ»нинг қаршисидаги ҳадис бўлиб, «ҳасан ҳадис»нинг қисмларидан биридир. У ҳадисларни «саҳиҳ», «ҳасан» ва «заиф»га тақсимламас эди. Балки, «саҳиҳ» ва «заиф»га тақсимлар эди».

3. Заиф ҳадисга фазийлатли ишларда, мавъизада, қиссаларда, тарғиботда, ёмонликдан қайтаришда ва шунга ўхшаш нарсаларда амал қилса, бўлади.

Жумҳур уламолар: «Агар заиф ҳадис фазийлатли амалларга хос бўлса, унга амал қилиш мустаҳабдир», дейдилар. Лекин унга амал қилишнинг учта шарти бор.

Ҳофиз ибн Ҳажар мазкур учта шартни қуйидагича ифода қилади:

а) заифлиги жуда ҳам шиддатли бўлмаслиги керак;

б) ўша ҳадиснинг маъноси шариатда амал қилиниб турган бир аслнинг остига кирадиган бўлиши керак;

в) амал қилиниши билан бирга, унинг собитлигига эътиқод қилмаслик керак, балки «эҳтиёт шарт» деган тушунчада бўлиш лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat