Шайх ҳазратлари. сиздан сўрамоқчи болган саволим шуки, бир корейс фирмасида ишлайман. Одатда бошқа қурилиш компанияларига керак болган ҳом ашёларни топиб шу қурилиш компанияларига сотади фирмамиз. Менинг вазифам интернеттан шу ҳом ашёларни ишлаб чиқарувчиларни топиб бериш. Ишга келганимда бу фирманинг доимий маҳсулот оладиган жойидан арзонроқ, яқинроқ жойни топиб бердим. Кейинроқ, бундан ҳам арзонроқ, бир хил сифатдаги маҳсулотни топиб бердим. Шу охирги топилган маҳсулот ишлаб чиқарувчиси менга 4% атрофида пул вада қилди агар уларнинг маҳсулоти сотиладиган болса. Фирмамиз учун бу енг яхши нарх еди, сотиб олдик. Менга ҳам вада қилинган пулни беришди сотувчи фирма. Шу пулни олишга олдиму ўйланиб қолдим ҳалолмикин деб. Бундан 2-3 ой аввал биров сиздан сўраган саволида даллоллик учун пул бериш бор, ҳаридор жабр кўрмаслик шарти билан деган манодаги жавобингизни ўқигандим. Менинг ҳолатимни бир хил деса бўладими ёки ҳаромга қўл урдимми? Олдиндан рахмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўзлари билиб туриб сизга ҳақ берганлари учун жоиз.