Ассалому алайкум! 1. Фитр садақасини кичик фарзандларимиз номидан ҳам берамизми 2. Фидя ҳар бир рўза тутилмаган кун учун бериладими? 3. Учта молимиз бор ошхона қуриш учун боқяпмиз уни ҳам закотини берамизми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Зиммасига фитр садақаси вожиб бўлган киши балоғатга етмаган фақир боласи тарафидан ҳам фитр беради. Агар балоғатга етмаган боласининг нисоб миқдоридаги мулки бўлса боланинг молидан фитрни адо қилади.
2). Тузалишига умид бўлмаган беморлар рўза тутмаган ҳар кунига фидя беришади. Мабодо келажакда тузалиб кетса рўзасининг қазоларини тутиб бериши шарт бўлади. Сизни ҳолатингизда фидя бериш жоиз ёки жоиз эмаслиги бизга қоронғу.
3). Сотиш учун олинган бўлса уларни ҳам қийматини нисобга қўшилади. Валлоҳу аълам!