БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Осмонлару ерни ҳикмат ила яратган, бутун борлиқни Ўз нури ила ёритган, туғмаган ва туғилмаган барча айбу нуқсонлардан пок Алийму Хобийр, Ғофуру Роҳийм бўлмиш Аллоҳ таолога Салтанатининг кенглигича ҳамду санолар бўлсин! Одамзотнинг афзали, Набийларнинг хотами бўлмиш севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловотлар бўлсин! Фазийлатли Шайх жаноблари, Ассалому алайкум! Хозирги кунга келиб Ислом душманларининг асосий марказларидан бири АҚШ эканлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Исломга нисбатан уюштирилаётган фитналарнинг аксарияти АҚШ томонидан режалаштирилиб, хомийлаштирилаётганлиги ҳам барчага маълум. Ижозатингиз билан кейинги сатрларда АҚШ ва унинг ҳамтовоқлари томонидан Исломга қарши уюштирилаётган кирдикорларининг айримлари ҳақида фикр юритсак. Исломга қарши фитналарнинг навбатдагиси ҳам айнан АҚШ содир бўлди. Бу иш АҚШ давлат департаментининг ҳомийлигида амалга оширилди. Уларнининг айтишларича Қуръон ҳозирги замон талабига жавоб бермайдиган даражада эскириб қолганмиш. Улар Қуръонни қайтадан кўриб чиқиб, уни тахрир қилиб, замон талабига жавоб берадиган «Янги Қуръон» ёзишганмиш. Энди мусилмонлар бу «Янги Қуръон»ни намозларида ўқиб, ҳаётларига татбиқ қилиб, Аллоҳ нозил қилган Қуръонга эмас, улар ёзган «Янги Қуръон»га амал қилиб яшашлари керакмиш. Ноинсофлик, душманлик шунчалик ҳам бўладими? НюЙорк шахрида масийхийлик динига эътиқод қилувчи бир “арбоб” эса, агар НюЙор шахрида масжид қурилиши бошланса, Қуръондан гулхан ёқмоқчи эканлигини таъкидлаб, дунёни бошига кўтармоқда. Бу нима деган гап? Бу ахмоқликларни чегараси борми? АҚШнинг Ироқдаги харбийлари автоматдан отишни машқ қилишдаги нишон устунларга Қуръони Каримни илиб қўйиб уни тахқирлаб, унга қарата ўқ узиб машқ қилаётганлари ҳам оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этилди. Бу қабихликларча чидаб бўладими? Умаман олганда, оҳирги йилларда бўлиб ўтаётган воқеа ҳодисаларга диққат билан назар соладиган бўлсак, уриш ва қирғинларнинг барчаси экстремизм, диний радикализм, фундаментализм ва терроризмга қарши кураш шиорлари остида бўлмоқда. Бу муаммо ҳақида жуда кўп гапирилмоқда, мақолалар чоп этилиб, турли кўрсатувлар намоиш этилмоқда. БМТга аъзо давлатлар иштирокида бу иллатларга қарши курашиш, уни таг томири билан суғириб ташлашга оид мажлислар бўлмоқда. Бу яхши иш, албатта. Аммо, бу ташвиқотлардаги ҳатарли нарса АҚШ ва ғарбий европа даватлари томонидан бу иллатларнинг аосий сабабчиси Ислом деб талқин қилинишидир. Уларниг бу талқинлардан асосий мақсадлари бошқа дин вакиллари ва бутун инсоният фикрини Исломга қарши шакиллантиришдан иборат. Чунки, «радикализм», «экстремизм», «терроризм» деган тушунчалар аслида ўзи нима? «террорчи» деганда кимни тушуниш керак? «терроризм» дегани дин ёки миллат танлайдими? Экстремистик ҳаракатлар албатта динга боғлиқ бўлиши шартми? Каби кўплаб саволлар борки, айнан АҚШ ва ғарбий европа давлатлари бу саволларни муҳокама қилишни умуман хоҳлашмайди. Тўғри, кўплаб ўлкаларда турли гуруҳлар томонидан кишиларга нисбатан ҳужурлар ва қотилликлар бўлиб турганини хеч ким инкор қила олмайди. Бу фирқалар ичида мусилмонлар сонини кўплиги вазиятни янада кескинлаштириб юбормоқда. Аммо, Ислом душманлари «Нима учун бир неча йўлдан озган тоифаларни қилаётган ишлари учун бутун Ислом дунёси айбдор бўлиши керак?», «Нима учун уларни қилғилиқлари учун мусилмонлар оммаси жавоб бериши керак?» деган кўплаб саволларни мухокама қилиш у ёқда турсин, эшитишни ҳам ҳоҳлашмаяпди. Чунки, бу каби саволлар ўртага ташланса, «Ана ўша жангариларнинг ўзи ким?», «Исломнинг соф таълимотларидан хабарлари борми?», «Улар қачон ва қаерда ташкил топган?», «Қурол яроғларни қаердан олишмоқда?», «Уларни ким молиялаштириб турибди?» деган саволларга ҳам жавоб топиш керак бўлади. Бу эса, Ислом душманларининг ўйлаган режаларига тўғри келмайди. Агар иш шу заилда жиддийлашса, ўша фирқаларни аксарияти Ислом душманларинг ўзлари томонидан молиялаштирилиб турилганлиги фош бўлиши турган гап... Ана шунинг учун ҳам, Ислом душманлари тескари ҳужум йўлини тутишмоқда. Улар, турли телеканаллар ва барча оммавий ахборот воситалари орқали кўплаб мусилмон ўлкаларни ва катта ширкатларни террорчиларни молиялаштиришда, уларни ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлашда айблай бошлашди. Бу фикрларини исботлаш учун айрим мусилмон ўлкаларда бўлаётган турли ички низолар, ихтилофлар ва кўпгига фирқаларнинг қилаётган хунрезликларидан «далил» сифатида фойдаланишмоқда. Мана бир мисол. Бир неча йил илгари АҚШ махсус идоралари томонидан одамларни саросимага солиш, кенг жамоатчилик ичида қўрқув уйғотиш мақсадида: «Олиб борилган махфий изланишлар натижасида Ироқда одамларни ёппасига қирувчи химиявий қурол мавжуд. Ироқ уни қўллашни режалаштирмоқда», деган важ билан одамларни кўрқита бошлади. Улар нима қилиб бўлсада, кенг жамоатчилик фикрини Исломга ва мусилмонларга қарши кайфитда бўлишга интилишди. «Ўхшашлик»ни қаранг-ки, айни кунларда Ироққа хужм қилишни режалаштириб турган АҚШ ўз кирдикорларини хас-пўшлаш учун: «Ироқда атом қуроли ишлаб чиқарилмоқда. Агар уларни бу ишларини тўхтатишга мажбур этилмаса, улар кўп давлатларга уриш эълон қилишлари мумкин», деган чўпчакни ўйлаб топишди. Шу ўринда такидлаш керакки, Уран моддасини бойитиш бўйича дунёдаги етакчи мутахассиларнинг расмий хулосаларига кўра, Ироқда атом қуроли бўлиши асло мумкин эмас. Чунки, уран моддасини тегишли фоизда бойитиш учун Ироқ хукумати камида яна 20 йил харакат қилиши кераклиги таъкидланган. АҚШ расмийлари эса, бу хулосаларни қабул қилишни ва эшитишни хоҳламаяпди ҳам. Нима учунлиги эса, хаммага маълум бўлса керак... Шу ўринда 2001 йил 11-сентябрь куни АҚШда бўлиб ўтган воқеа ходисалар ҳақида ҳам айрим фактларни келтиришга ижозат берсангиз. Тўғри, бу терорчилик харакати бутун инсониятни саросимага солиб қўйди. АҚШ расмийлари томонидан бу террорчиликда аосан мусилмон давлатларнинг фуқаролари иштирок этганлиги эълон қилинди. Баъзи бир ноинсоф шарқсуносларнинг ўйламай гапирган гаплари, юқори минбарлардан туриб қилган маърузалари оқибатида мусилмонлар террорчига чиқарилди. Одамларни саросима холатидан фойдаланган АҚШ ва ғарбий европа расмийлари зудлик билан Афғонистон ва Ироқ худудига ўз харбий кучларини киритишди. Бу ерларда бўлган қирғин-баротлар натижада неча минглаб тинч ахоли қурбон бўлиб, оилалар вайрон бўлди. Мусилмонларнинг қони тўкилди, мол-мулклари нобуд бўлди. Ироққа «одамларни қирғинга учратувчи химиявий қурол»ни топиш учун харбий юриш қилган АҚШ ва европа вакиллари «химиявий қурол» бир четта қолиб кетиб Ироқдаги нефт захираларини эгаллаш, уларни бўлиб олиш билан машғул бўлиб кетишди. Бора-бора бу ерга қандай важ билан келганликлари эсларидан чиқиб кетди. Ниҳоят орадан уч йил ўтгандан кейин, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари қистови билан; «Ироқда ҳеч қандай химиявий қурол йўқ экан» деган ҳақиқатни тан олишга мажбур бўлишди. Ҳўш, ундай бўлса Ироқ худудига нима учун бостириб киришди? Нима учун минглаб кишиларнинг қони тўкилди? Нима улар хоҳлаган ишлари қилиб кетаверишадими? Бу каби саволларга эса ҳеч ким жавоб бергани йўқ. Ҳўш, уларнинг мақсадлари нима эди? Шу каби саволларга жавоб бериш учун хозирги кунда Ироқдаги ер ости бойликлари қайси давлат компаниялари томонидан қазиб олинаётганига назар солишни ўзи кифоя қилади... Айни кунларда Ливия, Сирия, Яман каби кўплаб нефт захирасига бой бўлган яқин шарқ ва шимолий Африка давлатларида АҚШ ва Европа давлатлари томонидан гўёки «инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» деб номланган навбатдаги фитналаридан кўзлаган асосий мақсадлари нима эканлигиги ҳам кундек равшан. Афғонистон худудида қарийб ўттиз йилдан ошиқ вақт давом этаётган уриш натижасида неча минглаб мусилмонларни қони тўкилди. Оилалар вайрон бўлди. Шунча вақт ичида тинчлик ўртатиш ўрнига аксинча, бу ҳудуд террорчи жангарилар ва Ислом таълимотларига зид бўлган ҳудкушлар тайёрловчи харбий полигонга айлантирилди. Ўзини «мусилмон» қилиб кўрсатаётган, аслида мусилмонларга зарар етказиш учун ҳаракат қилаётган бу ҳизбларнинг аксарияти шу ерда ҳарбий тайёргарликдан ўтаётганлари кўпчиликка сир эмас. Ҳўш, бу жангари қотилларни ким тайёрламоқда? Уларни қурол-яроқлар билан кимлар таъминламоқда? Бу Ислом душманларининг иши эмасми?! Агар АҚШ ҳарбий кучлари Афғонистон худудига «тинчлик ўрнатиш» мақсадида кириб келган даврдан хозирги кунгача бўлган статистик маълумотларга мурожаат қилсак, бу худудда дастлабки даврга нисбатан қора дори ва героин моддаларини ишлаб чиқариш 105 баробар ошганлигини кўрамиз. Бутун дунё хамжамияти ХХИ-вобосига айланган гиёҳвандлик ва наркотрафикка қарши курашаётган бир пайтда, АҚШ ҳарбийлари назорати остида бўлган Афғонистон худудда ишлаб чиқарилаётган героин бутун дунёда тарқалаётган героиннинг 90 фоизини ташкил этишига нима дейиш мумкин?! Фазийлатли Шайх жаноблари! Шу ерга келганда яна бир ҳақиқатни баён этишга ижозат берсангиз.11.09.2001 йил АҚШда бўлиб ўтган ҳаракатидан кейин жаҳондаги вазият тубдан ўзгариб кетди. АҚШ ҳукмати тарафидан айрим ислом давлатлари, умуман Ислом ва мусилмонларга нисбатан ошкора адоватнинг кучайишига ҳам айнан ўша харакатлар сабаб бўлди. Исломнинг соф таълимотларини тарғиб қилувчи ҳар бир мусилмон учун бу жуда ҳам оғир мусийбат. Бу борада жуда кўп маърузалар, кўрсатувлар ва мақолалар чоп этилди, турли фикрлар айтилди. Аммо, гап хозир бу ҳақда эмас. Гап ана шу масаланинг иккинчи, яъни, кўпчилик гапирмайдиган тарафида... Маълумки, ўша террористик харакатни содир этилиш холатлари, келиб чиқиш сабаблари, режалаштирган шахс ва ижрочиларини аниқлаш ва барча холатларни диққат билан текшириш учун АҚШда махсус давлат комиссияси ташкил этилди. Мазкур комисия воқеани ўз кўзи билан кўрган гувоҳлар, қидирув-қутқарув ходимлари, тайёрагоҳ ишчилари, махсус экспертлар сўроқ қилишган. Воқеа жойидаги барча далиллар ва қолдиқлари диққат билан текширилган. Юзлаб экспертиза ва мутахассисларнинг хулосалари олинган. Шундан сўнг бўлиб воқеани барча тафсилотларини баён этувчи минг бетга яқин ахборт тайёрланиб кенг жамоатчиликка тақдим этилилди. Ахамиятлиси шундаки, бу ахборот бошқа юрт вакилларидан ташқари хатто, АҚШ фуқароларини таажубига ҳамда норозиликларига сабаб бўлди. Чунки, бу ахборотда кўплаб фактлар, зарур гувоҳларнинг кўрсатмалари, нодир мутахассисларнинг экспертиза хулосалари ва яна бошқа кўплаб холатлар умуман баён этилмаган эди. Ахборотнинг 30% махфийлаштирилган эди. АҚШ ҳукумати тақдим этган бу ахборотда жуда кўплаб саволлар жавобсиз қолган эди. Жумладан: –– Нима учун АҚШ маҳсус кучлари ва разведка идоралари бўлиб ўтиши тахмин қилинган террорчилик ҳаракати ҳақида хабардор бўлишига қарамай, бундай холатларда қўлланиши мажбурий бўлган махсус чоралардан бирортасини ҳам кўрмаган? –– Нима сабабдан тайёралар олиб қочилганлиги ва улар белгиланган йўналишларини ўзгарганликлари ҳақида аэродиспечерлар томонидан ахборот берилган бўлишига қарамай ҳарбий хаво кучлари зарурий чораларни кўрмаган? ––Икки эгзак биноларнинг қулашига тайёраларнинг келиб урилиши сабаб бўлганми ёки бинонинг пастки қаватларидаги портлашларми? Хукумат ахборотида акс эттирилмаган шу ва бошқа шубҳали холатлар кенг жамоатчиликни айниқса, фалокатда халок бўлган одамлар яқинларини ҳақли норозиликларига сабаб бўлди. Натижада махсус экспертлар иштирокида мустақил текширув гуруҳи ташкил этишди. Ушбу мустақил гуруҳ вакиллари воқеа жойида бўлган гувоҳлар, қидирув-қутқарув ходимлари ва ишга алоқадар мутахасисларни сўроқ қилишди. Икки эгзак биноларни лоиҳалаштириш ва қурилиш ишида иштирок этган мутахассислар, лоиҳачилар, мухандис ва қурувчилар қидириб топилди. Уларни фикрлари ва кўрсатмалари тингланди ва ишга оид хулосалари олинди. Бино лоиҳаси аосида уни компьютерлашган модели ишлаб чиқилди. Бу модел асосида ҳақиқатдан ҳам бинога тайёра келиб урилса, улар қулаб тушиши мумкинми? деган саволлар қўйилди. Барча холатлар бўйича кўплаб эскпертизалар, тажрибалар ўтказилди. Уларнинг натижаси бўйича етук мутахассисларнинг хулосалари олинди. Бу ўтказилган мустақил текширувнинг натижаси жуда кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди. Улардан баъзиларини эслаб ўтайлик. Мустақил экспертлар гуруҳи аниқлаган холатларга кўра, Пентагон биносига урилиб портлаб кетган тайёра таг-туги билан йўқ бўлиб кетган бўлса, у холда терорчига тегишли қоғоз хужжатларни қандай қилиб сақланиб қолгани жумбоқ. Агар қоғоз хужжатки сақланиб қолган бўлса, у холда нима учун тайёранинг титандан ясалган қора қутиси сақланиб қолмагани яна бир жумбоқ. Эгзак бинолар лоиҳаси ва қурилиш хужжатлари асосида олиб борилган текширувлар ва олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатадики, мазкур лоиҳа асосида қурилган бу каби биноларга бир эмас, хатто, бир неча тайёра келиб урилган тақдирда ҳам қулаб тушиши мумкин эмаслиги аниқланган. Чунки, бу бинолар айнан шу каби холатлар бўлиши мумкинлиги ҳисобга олинган холда лоиҳаштирилган экан. Бундан ташқари, бинолар ертўла қисмида жойлашган ва уни ушлаб турувчи асосий таянч вазифасини бажарувчи метал пойдеворларга устига қурилган бўлиб, биноларнинг қулаб тушиши учун пойдеворларга махсус асбоблар ёрдамида 45 градус йўналиш бўйича етказилган зиёнлар сабаб бўлганлиги аниқланган. Натижада, бинонинг асосий таянч нуқтасига футур етган ва бино ўз оғирлигини кўра олмай, биринчи қават ертўлага, иккинчи қават биринчи қават устига ва хоказо тарзда қулаган. Бинолар пойдеворига бу каби зиён етказиш усули асосан бинолар зич жойлашган жойлардаги эски қурилмаларни бузиш ишлари билан шуғилланувчи мутаҳассислар учун янгилик эмас. Хозирги кунда ҳам биноларни вертикалига бузишда бу усулдан жуда кенг фойдаланилади. Бу бинолар пойдеворига зиён етказувчи портловчи моддалар қачон ким томонидан ўрнатилганлиги номаълум. Бинолар қулашидан олдин бино ичида бўлган гувоҳлар, қутқарув ходимларининг аксарияти бинолар қулашидан бир неча сония олдин портлаш товушларини эшитганликларини баён этишган. Аммо, нима учундир уларнинг бу қимматли кўрсатмалари хукумат ахборотида акс эттирилмаган. Хукумат комиссияси портлаш овозини эшитган гувоҳларни сўроқ қилишган бўлсада, уларнинг кўрсатмалари бирон жойида ҳам зикр этишмаган. Эгзак бинолардан нарироқда жойлашган, хеч қандай талофатга учрамаган кўп қаватли бинони ўз-ўзидан қулаб тушиш холати текширилганда, мазкур бино ҳам аввалги бинолар сингари асосий таянч пойдеворига зарар етказиш йўли билан қулатилганлиги маълум бўлган. Таъкидлаш жоизки, бу бинога ҳеч қандай тайёра келиб урилмаган. Бинога ташқаридан бирор зиён етказилмаган бўлсада, у ўз-ўзидан қулаб тушган. Аммо, нима учудир ҳукумат комиссияси ахборотида бу бинонинг қулаб тушиши ва унга боғлиқ масала ҳақида бир оғиз ҳам сўз очилмаган. Ана энди савол туғилади. АҚШ хукуматининг маҳсус комиссияси тақдим этган расмий ахборотдаги маълумотлар ҳақиқат бўлса, у холда нима учун комиссия томонидан кўпгина асосий саволларга, айниқса, АҚШ хукумати учун аниқланиши зарур бўлган саволларга жавоб берилмади? Нима сабабдан бўлиб ўтган холатларни аниқлаш учун гувоҳ ва мутаҳасисларнинг кўрсатмаларидан фойдаланмай улар ишдан четлаштирилди? Жавоб йўқ. Демак, ҳақли равишда навбатдаги саволларга ўтамиз. Агар мустақил экспертлар, аҳамият беринг-а четдан эмас айнан АҚШ экспертлари томонидан олиб борилган изланишлар рост бўлса, боринг ана ярмини ҳақиқат деб олайлик. У холда бу ишларга мусилмонларни нима даҳли бор? Шу иш бахонасида Ироқда, Афғонистонда ва бошқа юртларда тўкилган мусилмонларнинг қонлари учун ким жавоб беради? Уларнинг зое кетган мол-мулклари, етим қолган норасида гўдаклари, қаровсиз қолган бевалари олдида ким ҳисоб беради? Айни кунларда яна ўша АҚШ хукумати ва Ғарбий европа томонидан Ироқ давлати атрофида олиб бораётган фитналари натижасида бошланиши мумкин бўлган қонли уриш оқибатида ҳам оддий мусилмонлар қурбон бўлиши турган гап. Уларни қилаётган бу хужумлари айни терорчилик ва экстремизимни айни ўзику. Гўёки, улар қандай яшаш кераклигини «яхши билишади-ю» бошқалар улардан ўрганиши керак. Бўйин сунмаганларни эса, куч ишлатиш йўли билан «тарбиялаш» сиёсатини олиб боришмоқда. Нима бу нобакорлар қилаётган қабихликлари, қотилликлари учун жавоб бермасдан сувдан қуруқ чиқиб кетаверишадими? Яна бир гап. Жорий йилнинг январ ойида ер юзида инсон қўли билан яратилган масканларнинг энг разил нуқтаси бўлмиш, Гуантанамо қамоқхонаси ташкил этилганлигига 10 йил тўлди. У ердаги қабихликлар, мусилмонларга нисбатан қийноқ ва азобларнинг энг ваҳшиёна усулларини қўлланилиши ҳақида жуда кўп гапирилди. Хатто, БТМ томонидан инсон хуқуқларига пой-мол қилувчи бу қамоқхонани зудлик билан ёпиш кераклиги тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинди. АҚШ хукумати эса бу қарорларни назарига ҳам олмади. Қамоқхона қандай ишлаётган бўлса, ўша холатда турибди. У ерда мусилмонларга нисбатан берилаётган қийноқлар кўпайган бўлса кўпайдики, камаймагани аниқ.Европа давлатларининг мустақил иш юритувчи оммавий ахборот воситалари томонидан АҚШнинг мана шундай маҳфий қамоқхоналардан яна бири Польша худудида ҳам ташкил этганлиги, бу қамоқхонага Афғонистонда кўлга олинган мусилмонлар келтирилиб, уларни азоблаш ва қийнаш ишлари олиб борилилганлиги фош этилди. Улар келтирган далиллари рад этиб бўлмас даражада кучли бўлганидан, Польша расмийлари; «Бу қамоқхона АҚШ махсус идоралари томонидан ташкил этилганини, аммо, қамоқхонада кимлар сақлангани, у ерда нима ишлар бўлиб ўтгани ҳақида хабарлари йўқлигини» эътироф этишдан бошқа чоралари қолмади. Куни кеча Россиянинг оммавий ахборот воситалари орқали эфирга узатилган дахшатли воқеани кўриб нафратим қўзиб кетди. Эфирда кўрсатилишича, АҚШ нинг Афғонистон ва Ироқдаги харбийлари ўзлари қатл этган мусилмонларнинг жасадлари устига хожатларини қондираётганларини мобил телефонига суратга олишган ва бир бирларига мақтаниш учун кўрсатиб юришган. Бу ифлослар бу ишлари билан кифояланиб қолмасдан, мусилмонлар жасади бўлакларга ажратиб, хар бир бўлак олдида суратга тушишни ўзлари учун «фахр» деб хисоблаганлар. Бу тасвирлар дунёнинг барча оммавий ахборот воситалари орқали эфирга узатилди. Мусилмонлар зиддига арзимаган нарсалардан «фил» ясашга одатларган АҚШ хукумати бу сафар ўз отатича харакат қилмади. Рад этиб бўлмас далиллар олдида чорасиз қолган АҚШ расмийлари бу холат бўйича: «Суратда кўрсатилган АҚШ харбийларининг шахслари аниқланганлигини, хозирда уларга нисбатан тегишли текширув ишлари бошланган»лигини маълум қилиш билан кифояланишди холос... Таъкидлаш жоизки, бу қабиҳликларни барчаси инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бонг уриб, инсон ҳаёти барча нарсадан устун туради, деб дунёни бошларига кўтараётган, ўзларини «инсонпарвар» қилиб кўрсатаётган давлатлар ва уларнинг вакиллари томонидан амалга оширилмоқда. Шундай дамларда хаёлга толасан киши: Нима Ислом душманларининг бу қабихликлари жавобсиз қолиб кетаверадими? Хеч ким уларга лом, мим демасдан қилаётган кирдикорларини қулт этиб ютиб кетаверамизми? Бу каби ишларга кенг жамоатчилик ўз фикрини билдирмас экан, уларнинг хар қандай жиноятлари муқаррар жазо билан жазоланмас экан, АҚШ ва унинг хамтовоқлари ўз биланларини қилиб, дунёни жахолат ботқоғига ботиришни давом эттираверади. Ҳазрат! Вақтингизни олганимиз учун бизни афу этгайсиз. Аммо таъкид билан айтамизки, динимизнинг бошқа ишлари каби, бу борадаги фикрларингиз ҳам биз учун жуда қадрли ва қимматлидир. Аллоҳ таборака ва таоло Сиз ва оила аҳлларингизга тинчлик, тансиҳатлик, хотиржамлик ва баракотли умр ато этсин. Дини Ислом йўлида қилаётган меҳнатларингиз самарасини бу дунё ва оҳиратда кўпайтириб берсин! Оламдан ўтган барча азизларингзни оҳиратларини обод қилсин! Омийн! Сизга ҳурмат ва эҳтиром ила Абдураҳмон.