Ассалому алайкум! 9 йил олдин ўғил фарзандимиз нуқсон билан дунёга келди. Мен Рассияга ишлардим, фарзандимиз 3 кундан кейин вафот этди. Онам ўзлари ювибдилар ва отам қабристонга қабристон қоровули билан кўмганлар. Энди билсам жаноза ўқилмаган экан. Масжид қаровулини олдига бориб сўрадим, ёшлари хам 80 га борибдила. Фотиха сурани ўқиб кўмганмиз дедилар. Нима қилсам бўлади, тўғри йўл кўрсатинг.
– Ва алайкум ассалом! Бўлди, масала ўтиб кетибди. Энди истиғфор айтсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!