Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировнинг боласига сут бериш

13:56 / 26.02.2020 | Адолат | 2082

Ассалому алайкум! Яқинда савол-жавоблар орасида бировнинг боласини эридан сўрамасдан эмизса никохи бузилишини ўқиб қолдим. Буни аввал билмаган эдим. Мен тўғруқхонада ётганимда бир хамшира чиррилаб йиғлаёткан чақалоқни олиб келиб озроқ сутингиздан соғиб беринг бу бола тўймаяпти деди. Мен хам болага рахмим келиб озгина соғиб бердим. Ўшанда никохим бузилганми? Агар шундай бўлса нима қилишим керак? Бу гунохимни қандай ювсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳи бузилмайди, сиз нотўғри ўқибсиз. Кимга соғиб берганингизни билиб қўйишингиз шарт. Чунки сутингизни ичган бола сизга эмизикли фарзанд ҳисобланади. Келгусида ўша фарзандга қиз беришингиз ёки қиз бўлса ўғил фарзандларингиздан бирортасига келин қилиб олишингиз ҳалол бўлмайди. Туғруқхонада ишловчи хамширалар бу нарсага қаттиқ аҳамият беришлари шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat