Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳайвонларга кўз тегиши

13:54 / 26.02.2020 | Aflotun Nuriddinov | 1725

Ассалому алайкум! Уй ҳайвонларига яъни чорва мол қўйларга кўз тегиши бор нарсами ёки хатоми? Инсонларга кўз тегиши хақ деганлар. Ҳайвонларга кўз тегмасин деб қизил латта, мунчоқ, қалампирнинг куйдурилгани ва шунга ўхшаш нарсаларни илиб қўйишади. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кўз тегиши ҳақ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан шундай деганлар. Кўз тегишининг олдини олиш чораларини қилиш мумкин, лекин шу нарса сақлайди деган эътиқод нотўғри. Шунинг учун уламоларимиз ҳар хил нарсаларни тақишдан қайтаришади. 

لا بأس بوضع الجماجم في الزرع والمبطخة لدفع ضرر العين ، لأن العين حق تصيب المال ، والآدمي والحيوان ويظهر أثره في ذلك عرف بالآثار فإذا نظر الناظر إلى الزرع يقع نظره أولا على الجماجم ، لارتفاعها فنظره بعد ذلك إلى الحرث لا يضره روي " { أن امرأة جاءت إلى النبي صلى الله تعالى عليه وسلم وقالت نحن من أهل الحرث وإنا نخاف عليه العين فأمر النبي صلى الله عليه وسلم أن يجعل فيه الجماجم } ا هـ 

“Роддул муҳтор” китобида ҳақиқатда шу гаплар келган. Лекин уламоларимиз омма халқнинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олиб, бундай нарсаларни ҳам тарк қилишга буюрадилар. Чунки одамлар Аллоҳ таолони қўйиб, қабр аҳлидан мадад сўрайдиган бўлишди. Содир бўлаётган ишларни Аллоҳ таоло тарафидан деб билмай, буткул сабабларга осилиб оладиган бўлишди, ўша сабабни ҳам сабаб қиладиган зот Аллоҳ таоло эканлигини ҳам унутиб қўйишди. Ҳаттоки ўзига етаётган барча неъматни “Табиат беради” деган нарсага ҳам ишониб қолишди. Албатта бу юртимизда етмиш йилга яқин бўлган худосизлакка чақиришнинг оқибатидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat