Ассалому алайкум! Анкабут сурасини 69 оятини "Бизни юлимизда жидди жаҳд қилиб, интилганларни биз ўз йўлимизга чорлаб, ҳидоят қилиб қўямиз" деган манода ҳам тушуниш мумкинми?
2). Ёшим 34да куни кеча қалбимда Қуръонни ёдлаб туганлашга ажиб бир муҳаббат пайдо бўлди ва ёдлашни бошладим.
– Ва алайкум ассалом! Ўзи асли ўша оятдан шу маъно тушунилади. Яъни ким Аллоҳнинг йўлида юришга ҳаракат қилса Аллоҳ ҳидоятга солиб қўяди. Бамдоддан бир соат олдин туриб ёдлашни бошласангиз миянгизга жойлашиб қолади. Оятни миянгизга расмга олиб, Қуръонга қарамасдан такрорлашни машқ қилинг. Бирор сутахассис устозга боғланинг. Валлоҳу аълам!