Ассалому алайкум! Мен интернетдан Қуръон сотиб олмоқчи бўлиб, китобни почта орқали жўнатилиши ва почтада келаётганда китоб нопок жойларда, нопок нарсалар билан келиши, улоқтирилиши, оёқ остида қолиши ва эшигингиз тагига, остонага ташлаб кетилиши мумкинлиги учун ўйланиб қолдим. Агар Қуръонни почта орқали олсам, Қуръонга ҳурматсизлик қилган бўлмайманми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳурматсизлик қилинадиган ҳолат бўладиган бўлса бошқа йўл билан сотиб олинг. Валлоҳу аълам!