Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тафсири Ҳилол ҳақида

00:00 / 28.05.2012 | eski savollar | 1809
Ҳурматли устоз, "Тафсири Ҳилол" китобингизни уқиб чиқиб, катта манфаатлар олдим ва олмоқдаман. Аллоҳ ҳайрли амалларингизнинг савоби Уз фазли ва марҳамати ила купайтириб берсин ва умрингизни барокотли қилсин! Шу билан бирга қулимда булган 2008 йилда нашр қилинган "Тафсири Ҳилол" нушасини уқиш давомида юзага келган бази мулоҳазаларни тақдим қилишга ижозат бергайсиз. Сиз ила бошқа турли бог'ланиш юли булмаганлиги ва камина ҳорижда булганлигим сабаб, ушбу эрда ёзишни мақул топдим. 1) "Тафсири Ҳилол" да Толақ сурасининг 8 ояти "Кўпгина қишлоқлар ўз Роббисинининг амрига саркашлик қилди." деб ёзилган. Қуран.уз саҳифасида ҳам шундай турибди. Фикри ожизимча шу эрда "Роббисининг" сузидан сунг "ва Унинг пайғамбарларининг" деган суз таржимада тушиб қолган, я'ни "Кўпгина қишлоқлар ўз Роббисинининг ва Унинг пайғамбарларининг амрига саркашлик қилди." булиши керак эди.2) Муззаммил сурасининг оҳирги 20 оятида ма'но "Албатта, Роббинг сени кечанинг учдан биридан озроғини, ё ярмини, ё учдан бирини қоим бўлиб ўтказаётганингни.." тарзда берилган, таржимада "учдан бири" сузи икки марта такрорланган. Қуран.уз саҳифасида ҳам шундай турибди. Чамамда бу эрда теҳник ҳато булиб, бу суз икки марта ёзилиб қолган, аслида аввалги уринда "учдан иккиси" булиши керак эди. Я'ни "Албатта, Роббинг сени кечанинг учдан иккисидан озроғини, ё ярмини, ё учдан бирини қоим бўлиб ўтказаётганингни.. тарзда.3) Ҳашр сурасининг 11 оятида эса "Тафсири Ҳилол" да "Нифоқ қилганларнинг аҳли китобдан бўлмиш ўз биродарларига" деб ёзилган. Қуран.уз сафиҳасида эса туг'ри ёзилибди "Нифоқ қилганларнинг аҳли китобдан бўлмиш куфр келтирган ўз биродарларига".2011 йили "Тафисири Ҳилол" китоби янги нашрдан чиқди деб эшитгандим, билмадим балки юқоридаги теҳник ҳатолар аллақачон тузатилгандир. Агар тузатилмаган булса, бу китобнинг энг чиройли тарзда китобҳонларга этиб боришида уз ҳиссамни қушаётганимдан баҳтиёрман.Камоли эҳтиром ила шогирдингизЖазакАллаҳу кҳайран

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Албатта, бу каби катта ишларда хатолар бўлиши бор. Сизга ташаккур. Бунга ўхшаш хатоларни тузатишда биродарларингиз имкони борича фаолият кўрсатмоқдалар. Ҳаммадан доимо илтимос қиламизки, хатоларни кўрганда дарҳол бизга айтсинлар, сизга ўхшаб ёзисинлар. Ажр оладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat