Ассалому алайкум! Бир киши интирнетдан Аллоҳнинг номи билан дам солса хамма дардга шифо бўлади деябди, лекин қанчадир сувга нечадир мартта нечадир хафта дам солиб кейин ичилади деябди. Яна Исро сурасини ўқиб бераябди, лекин мен бу сурани хам хали ўқимаган эканман. Яна Аллоҳни исми деб Я шафи деябди. Аллоҳнинг 99 исмини ўқиб чиқдим, бу исим пайғамбаримизни исми экан. Шуни менга онам ўқиб дам солиб бер деябдилар, мен йўқ фақат Аллоҳдан сўралади хамма нарса деябман. Хаммани гапига ишонаверманг, хадислардан бирида ўқиганман Фотиха сурасини ўқиб хам дам солса бўлади, десам хам кўнмаябдилар. Шундай бўлиши мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Биз тажриба қилиб кўрмаганмиз. Валлоҳу аълам!