Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кофир одам тавба қилса бўладими

18:33 / 25.12.2020 | Rustam | 2405

Ассалому алайкум! Кофир одам Аллоҳни тан олмас экан деган гапни эшитиб қолдим. Бир дўстим бор. У намоз ўқиб Аллоҳга дуолар қилиб ибодат қилар эди. Кейин дўстим ўша жанжал туфайли “Аллоҳ мавжуд эмас, агар Аллоҳ бўлганида менга ёрдам берарди” деб Аллоҳни инкор қилди. Айтингчи у энди кофир бўлдими? Эртаси куни дўстим Иймон номли китобни ўқиб яна иймони мустаҳкам бўлди ва яна Аллоҳга ибодат қилишни бошлади. У энди Аллоҳга тавба қилса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта тавба қилади. Тез шу ишни қилиши керак. Кечиктирмасин. Бундай ўринда "Тақдирга иймон келтирдим, кўринишидан менга ёмон кўринсада, Аллоҳ тақдир қилган нарсасида албатта хайр бор" дейиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat