Ассалому алайкум! Ман мактабда физика ўқитувчисиман. Охирги соатларга қўйилган дарсларда ўқувчилар репететорликка борамиз деб жавоб сўрашади. Жавоб берсам қолдирган дарсни ўзлаштиришмайди. Жавоб бермасам дарсдан қочиб кетишади. (Худо кўрсатмасин кўчада бир гап бўлса дарс вақтида бўлган деб мани бошим балога қолади). Кам сонли ўқувчига дарс ўтаман. Лекин бир соатлик дарс учун тўлиқ ойлик оламан. Давлат хаққига хиёнат бўлмаяптимикин, деб кўнглим ғаш.
2). Айрим ўқувчилар физика фани қийин, тушунмайман, қизиқмайман деб дарс қилишмайди, дарсга ҳалақит беришади. Билимли бола ҳам уларни касрига билим ололмай қолади. Жазолай десам ота-оналар мажлисига вақт тополмаган ота-онаси боламни урибсан деб югуриб келади. (Тавба дейсан одам). Тартибсиз (балки тарбиясиз дейиш керакми) ўқувчиларни орқа партага, ўқийман дейдиганлани олдинги партага ўтказиб шуларга дарс ўтсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз ажратган соатингизга ҳақ оласиз. Агар дарсни ўтмасангиз ҳақ олишингиз жоиз бўлмайди. Мабодо болаларни биттаси ҳам қолмай ўзлари қочиб кетиб ўша дарс вақтида ўзингиз синфда ўтирсангиз ҳам ўша ҳақни олишингиз жоиз.
2). Сиз соҳангизни болаларга етказиш услубини янгиланг. Ғарб мамлакатларида одамлар ахборот эшитмай қўйганидан машҳур сўз усталарига ахборот ўқиттиришади. Мақсад, нима бўлса ҳам уларга ўша ахборотни етказиш. Хоҳласанг ўқи хоҳламасанг ўқима, хоҳламасанг сенга дарс ўтмайман дейдиган вақтлар ўтиб кетди. Сиз дунёдаги физикага тааллуқли янги ихтиролар ва тарихдаги машҳур ихтирочиларни ҳаёти ҳақида гапириб беришни йўлга қўйинг. Валлоҳу аълам!