Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Ал-Фиқҳ Ал-Ҳанафи, биадиллат фил ибадаат ва мулхакатиха, тв.перп.790стр шу китоб ҳақида маълумот берсангизлар. Бу китобдаги фатво ва далилларни бизнинг мазҳаб асосида фойдаланса бўладими? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бу китобнинг муаллифлари Шайх Мустафо Дийб ал-Бағо Суриялик олимлардан бўлиб, асосан ҳадис илмида мутахассис ҳисобланади. Ўзлари Шофеъий мазҳабидалар. У кишининг бу китоблари ҳақида тўлиқ маълумотимиз бўлмаганлиги учун бирор аниқ гап айтиш қийин. Ҳар соҳада ўша соҳанинг мутахассиси бўлган кишиларнинг китобларидан фойдаланган мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!