Ассалому алайкум! Мен пайғамбаримизнинг амакилари Абу Толиб ҳақида Аҳмад Лутфийнинг Саодат асри қиссаларида ўқиганман, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламга меҳрибон бўлиб, доим олдиларида ҳимоя қилиб турганлар. Абу Толиб қанчалик Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрсалар ва динини ҳақ дин эканини билса ҳам балки Пайғамбаримизни ҳимоя қилолмасликдан қўрққани учунми ўзи имонга кирмаган. Аввало Аллоҳ билади аммо шу китобда келган ҳадисга кўра: Бошқа амакилари Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни топди ва ораларида бундай суҳбат ўтди: - Амакинг Абу Толиб ўлаётганида ёнида эдим. Лаблари қимирлаётгандай бўлди. Дарров қулоғимни оғзига тутдим ва сўзлашини сен орзу қилиб юрган калималарини айтганини эшитдим, - деди. Пайғамбаримиз қисқагина қилиб: Мен эшитмадим. дедилар. Демак бу ҳадисдан келиб чиқадики агар саҳиҳ бўлса Абу Толибни имонли ёки имонсиз кетгани бизга аён эмас менимча. Биз уни имонсиз кетди дейишимиз тўғрими? Балки мен ҳали ёшлигим ва илмим анча озлиги сабабли кўп нарсаларни чунмаяпман. Нотўғри савол берган бўлсам минг бор узур!
– Ва алайкум ассалом! Иймонсиз кетганлиги аниқ. Жумҳур уламоларнинг қавли шу. Валлоҳу аълам!