Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила маърифатлантириш йўлида қилаётган улкан ишларингиз учун Ўз даргоҳидан чексиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншаАллоҳ. Шу аснода сизга ушбу хизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир савол ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизни 15-жузини ўқишим жараёнида менда бир савол пайдо бўлди. Ушбу саволнинг мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизни 15-жузи, 2-фасл, “Улардан ўлдирилиши манъ қилингани ва ўлдирилиши амр қилингани”, 134-бетда: “2186. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мушукни емоқдан ва унинг баҳосини емоқдан наҳйи қилдилар. Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.”
У ҳолда мушукни зараркурандалардан уйни қўриқловчи жонивор сифатида сотиш ва сотиб олинишнинг ҳукми қандоқ бўлади ? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.
- Зарурат бўлганда сотиб олишга рухсат берилган.