Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасидадир. Демак, Аллоҳ сиздан зинҳор ўз зиммасидаги нарсадан бирор нарсани талаб қилиб қолмасин, яна уни идрок қилиб, жаҳаннам оловига юзтубан отмасин». Муслим ривоят қилган. Бошқа ривоятда: «Бас, Аллоҳнинг зиммасини бузманг», дейилган. Термизий ривоят қилган. Илтимос шу ривоятларни шарҳлаб берсангиз, маъносига унча тушунмадим
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ мўминларга баъзи бир ишларни зиммаларига юклатиб, эвазига уларни жаннатга киришларини, молини тортиб олиниши, жонларини ўлдирилиши ҳаром қилинганлигини, обрўсини тўкишни ҳаром қилганини зиммасига олди. Ким ўз зиммасига юклатилганини қилмаса Аллоҳ ҳам зиммасига олганини қилмайди. Валлоҳу аълам!