Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломдан бехабар ўтганлар

00:00 / 30.10.2009 | eski savollar | 2857
Ёшим 47 да, ёш йигитлик вақтларимда 12 йил Киев шаҳрида яшадим. У вақтлар кўпчилик замондошларимиз қатори мен ҳам атеист эдим. Ҳозир Худога шукур Аллоҳ таолага имон келтириб намоз ўқийман, рўза тутаман, умуман динимизда кўзда тутилган бошқа фарз ва суннат амалларини имкон борича адо қиламан. Киевда яшаган вақтимда хизмат сафари билан Харьков шаҳрига бордим. Харьковдан қайтишда поездда 80 ёшлар чамаси бир кампир билан купедош бўлиб қолдик. Кейинчалик билсам кампир Киев шаҳридаги аёллар монастирида яшайдиган роҳиба экан. Вақт алламаҳал бўлгунча суҳбатлашиб ўтирдик, суҳбат дин ҳақида бўлди. Кампирнинг ёши бир жойга бориб қолганлиги сабабли кўзлари яхши кўрмайдими, хуллас у менинг осиёлик эканимни пайқамади (талаффузимдан “нерусский” эканимни ажратиш қийин).У мендан чўқинтирилганмисиз деб сўради. Мен йўқ Худога ишонмайман дедим. Ота–онангиз нотўғри иш қилишибди, чўқинтириш керак эди, энди ўлганингизда дўзахга тушасиз деди. Кейин у менга кимлар дўзахгаю, кимлар жаннатга тушиши ҳақида батафсил тушунтирди, дўзахга тушадиганлар орасида мусулмонлар ҳам бор эди. Мен ундан нимага мусулмонлар дўзахга тушишади ахир улар ҳам худога сиғинишадику дедим. Кампир, мусулмонлар ҳақ дин туриб ёлғон динга ўтиб кетишган, Магомет антихрист, унинг издошлари ҳам антихристлар, шунинг учун улар дўзахга тушишади деди.Шунда мен унга бир қизиқ савол бердим. Мен мабодо узоқ бир чўлда, бирор чўпон оиласида туғилган бўлсам, ота-онам мени Ислом дини руҳида тарбиялашган бўлса, Мен умрим давомида Аллоҳ ва унинг пайғамбарига имон келтириб, ўз вақтида ибодат қилсам, гуноҳ, ҳаром-хариш ишлар қилмай, тўғри сўзлаб, тўғри, ҳалол яшасам нега дўзахга тушаман деб сўрадим. Умрим чўлда ўтганлиги сабабли мен ҳеч қачон христианлик ва Иисус Христос ҳақида умуман эшитмаган бўлсам менда нима айб, мен ақалли бир марта бўлса ҳам христиан дини ҳақида эшитиб христианликни қабул қилмаган бўлсам майли мен розиман дўзахга тушишга, лекин мен у ҳақда эшитмасам нега дўзахга тушаман, шуни менга тушунтириб беринг дедим.Кампир ўйланиб ўтирди-да, ўғлим, буни ёлғиз Худонинг ўзи билади деди.Мана орадан неча йиллар ўтиб, замон ўзгариб кетди, лекин шу кампир билан бўлган суҳбат хотирамда жуда қаттиқ муҳрланиб қолган.Ҳозир мен алҳамдулиллоҳ мусулмонман, Ислом дини ҳақ дин эканлигига ишонаман. Ҳаётим давомида собиқ иттифоқ республикаларининг деярли барчасида бўлганман, турли миллат, турли дин вакиллари билан бирга нон-туз еганман. Улар орасида ҳам шундай ҳалол, пок, виждонли, художўй инсонлар борки, ўзларини мусулмонман деб атайдиган баъзи бир элдошларимиздан минг чандон яхшилар.Ҳурматли Шайх Ҳазратлари, энди шу кампирга беган саволимнинг тескарисини Сизга бермоқчиман. Агар бирор инсон Ислом дини ҳақида умуман эшитмаган бўлса-ю, ўзи мансуб бўлган дин бўйича худога ибодат қилиб, тўғри, ҳалол яшаган бўлса нариги дунёда уни нима кутади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ислом даъвати етмаган одам жавобгар ҳисобланмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat