1. Сиз айтган ўйинлар болаларга компютер ўрганишга ёрдам берса ва одоб ахлоқини бузишга хизмат қилмаса, меъёрида фойдаланиш жоиз. Кўнглингиз тўлмаётган бўлса, бошқа иш топинг.Бу каби ўйинларга ижозат берган уламолар қуйидаги шартларни қўйганлар:- Намозни кечиктиришга сабаб бўлмасин.- Қимор аралашмасин.- Ўйновчи фаҳш, ёльон ва ёмон сўзлар айтмасин.- Хиёнат, зулм, фисқу фужур ва Аллоҳнинг тоатидан чиқиш бўлмасин.2. Агар лизинг, харидор истаган нарсани сотиб олиб, унга устига қўйиб аста-секин баҳони тўлаш шаклида бўлса, жоиз.