Ассалому алайкум! Бир дугонам кундошининг қарғишидан тушкун холатга тушганлигини айтиб сўраб беришимни илтимос қилди. 2 та фарзандли бева дугонамнинг турмуш ўртоғи 1-хотинига билдирмасдан никох ўқитиб турмуш қуришган. Ўз оиласини ташлаб қўймаган, аксинча хар куни ўз оиласи даврасида. Оиласи тинчлиги учун 2-турмушини сир сақлаган. Табиийки кундоши никохдан хабари йўқлиги учун эрининг бегона аёл билан муносабати борлигини сезиб қолиб дугонамни телефонда қаттиқ сўзлар билан хақорат қилган ва қарғаган. Кимнидир тинчини бузиш нияти асло бўлмаган ва тақдирида ёзилган. 2-турмуши орқасидан ўзининг ва фарзандларининг шаънига қарғиш эшитаётганидан қайғуда. Дугонамнинг турмуш ўртоғи никохи борлиги хақида оғиз очишни маън қилган. Номаъқул сўзларни эшитмаслик учун фарзандларини келажагига бу сўзлар салбий таъсир кўрсатмаслиги учун ва 1-оилани тинчлиги учун ва бу никохни асраб қолиш учун қандай йўл тутиш тўғри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ноҳақ қарғиш ўтмайди. Валлоҳу аълам!