Ассалому алайкум! Мен яқинда отамни қабриларига зиёратга бордим. Сокинлик билан тиловат қилиб қайтдим. Қабристонга борсам ўлим хақ эканини англаб гунохлардан тийилишга харакат қиламан. Қабристонга борган куним эртасига онамлар бир таниш аёлга қизим кеча дадаларини қабрларини зиёрат қилиб келди десалар буни эшитган бир бегона эркак “қизингизни эри борми, бай бай қизингиз катта гунох қилибди. Эри билан никохини янгилаб олсин, аёлларни қабристонга бориши зинога тенг, қизингиз зино қилибди” деб 3-4 марта такрорлабди. Онамни хам мени хам шундан бери кўнглимиз ғаш. Мен қабристонга бориб шундайин ёмон гунох қилдимми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша одам бекорларни айтибди. Аёллар шариат доирасида бўлиб, гуноҳ ишларга қўл урмасдан қабрларни зиёрат қилишлари жоиз. Валлоҳу аълам!