Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пешоб ҳақида

15:08 / 07.03.2020 | Sherzod | 4129

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар мен бир марузада пешоб ҳақидаги ҳадисни эштиб бироз умидсизликка тушиб қолдим. Унда айтилишича (хато бўлса Аллоҳ кечирсин) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир саҳобалари пешоб туфайли қабрда азобланган эканлар. Мен ҳам пешоб масаласида анча қийналаман простата бези туфайли асосан бавл қилганимда базаъзан тахорат олиб бўлганимдан кейин бироз томиб кетади. Мен у ёқ бу ёққа юриб тўлиқ пешоб чиқиб кетишини кутаман. Бари бир шу ҳол. Агар томган жойини аниқ билсам 3 мартта ювиб ташлайман. Кейин пиёлани тагидек бўлса тахорат бузулмайди деб эшитган фикрга амал қилиб намоз ўқийман. Энди мен ўқиган намозларим ва пешоб ҳолати учун қаттиқ ўйланиб қолидим. Азиз устозлар мендек бир илмсиз шогирдингизни ноўрин саволи учун кечиринг. Бу икки ҳолат учун шариатнинг хукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз каби узрли кишилар бунга кирмайди. Сиз яхши мутахассис докторга кўрининг. “пиёлани тагидек бўлса тахорат бузулмайди” деган гап йўқ. Балки ташқаридан ёки ўзидан шунчалик миқдорда нажосат бадани ёки кийимига теккан бўлса ўша жойни ювиш шарт эмас дейилинган. Аслида бир томчи чиқса ҳам таҳорат синади. Асло ўйланманг, таҳорат қилишдан олдин тешигига пахта тиқиб олсангиз пахтадан ўтиб кетгунча таҳоратингиз кетмай туради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat