сизнинг саволингизга Нисо сурасининг 3 оятида жавоб бор.«Солиҳа аёллар итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзиҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир».Яъни, мўмина, солиҳа аёлларнинг табиатида эрига итоаткорлик бордир. Биз «итоаткорлик» деб таржима қилаётган сўз ояти каримада «қонитатун» лафзи ила келган. Бу сўз ўз иродаси, рағбати ва муҳаббати ила итоат қилиш маъносини англатади. Демак, мўмина, солиҳа аёлларнинг эрларига итоати ўз масъулиятини тушунган ҳолдан келиб чиққан бўлади. Қўрққанидан, мажбурлашдан ёки бошқа бирор боисдан эмас. Бу итоат ўзини тушунган, ҳаётдаги ўрнини, вазифаси ва масъулиятини ҳис этган гўзал инсоннинг итоатидир.Мўмина, солиҳа аёлларнинг табиатларидан яна бири – улар:«Аллоҳнинг ҳифзиҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир».Яъни, эрлари ёнларида турган пайтлардагина эмас, улар бирор сабаб билан оиладан узокда бўлган чоғларида ҳам уларнинг ҳақҳуқуқларини, обрўэътиборларини муҳофаза қиладилар. Муҳофаза қилишлари ҳавои нафсга мувофиқ ёки ўз фикрларича, ёхуд эрларининг талабига биноан бўлмайди. Балки, бу борада ягона ҳакам, белгилаб берувчи олий томон – Аллоҳ таоло бор. Шунинг учун ҳам, оятда «Аллоҳнинг ҳифзиҳимояси бўйича», дейилмоқда. Аллоҳнинг ҳифз қилишга буюрган нарсаларини муҳофаза қиладилар.Имом ибн Жарир Тобарий ва Ибн Аби Ҳотимлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:«Аёлларнинг яхшиси – назар солсанг, хурсанд қиладиган, амр қилсанг, итоат этадиган ва ғойиб бўлсанг, сени ўз нафсида ва молингда муҳофаза қиладиганидир», деганлар.Имом Аҳмад Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:«Агар аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер», дейилади», деганлар.