Ассалому алайкум! Мен 25 ёшдаман, фотиҳа қилинганман, ҳозирда чет элда магистратура босқичида ўқимоқдаман. Соҳам ўқитувчилик. ИншаъАллоҳ келаси йил ватанимга қайтаман. Мени ичимда 2 хил инсон яшайди: бири дунёнинг энг нуфузли университетларида ўқиш ва соҳамни мутахассиси бўлиб энг нуфузли университетларда дарс беришни хоҳлайди. Иккинчи ярмим эса оила қуриш, ота-онам, бўлажак турмуш ўртоғим ва уларнинг ота-оналарига Аллоҳ розилиги йўлида хизмат қилишни, Қуръони Кариймни ҳифз қилиб, келажак авлодга ҳам ўргатишни, Шайҳимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Роҳимаҳуллоҳнинг издошларини вояга етказишни чин дилдан орзу қилади. Табиийки, карера ва оилавий масалалар қаршисида тарози бўлиш учун бироз кўпроқ куч талаб қилинади. Агар оиламга кўпроқ вақт сарфламоқчи бўлсам, ўз соҳамни маълум муддат четга суриб туришимга тўғри келармикин деган ҳадикдаман. Ҳозир қайси йўлни танлашга бошим қотди. Менинг жамиятдаги ўрним қаерда устозлар?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингизга муносиб билан турмуш қуринг, ўқишни ҳам давом эттиринг. Валлоҳу аълам!