Ассалому алайкум! Яқинларимдан бири бувим ёки бобом ўтиб қолишса мен етиб келолмас даражада узоқда бўлсам жаноза номозига улгура олмасам жаноза номози яшаётган жойимда ўқисам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабда ғойибга жаноза ўқиш йўқ. Жаноза ўқилишининг шартларидан бири маййит намоз ўқувчининг олдида ҳозир бўлиши. Сиз дуо қилиб қўяверасиз. Валлоҳу аълам!