Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нотўғри гапириб қўйдим

12:46 / 11.12.2020 | Orzu Mirzayev | 1599

Ассалому алайкум! Устоз дажжол ҳақида шу маънодаги "дажжолни бир кўзи бор у сеҳр қилади. Бир нарсани бошқача қилиб кўрсатади. Мисол учун катта бинони бир бошқа бир нарсага ўхшатиб кўрсатади" каби гап айтганман кимларгадир. Мен кўп гапирганман шулар орасида нотўғриси бўлиши ҳам мумкин. Мен каффорат учун нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Исро" сурасида марҳамат қилади:

 وَلاَ تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْؤُولاً۝ 

36. Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир.
Ислом ҳар бир нарсани илмий асосда олиб боришга даъват қилади. Билмаган нарсадан четда бўлишга чақиради.
«Ўзинг билмаган нарсага эргашма!»
Ҳар бир нарсани очиқ-ойдин ва аниқ билиб олгачгина унга ишониш ва у ҳақида ҳукм чиқариш керак. Гумон билан, бировнинг гапига ишониб, турли ноаниқ ишораларга суяниб ҳукм чиқариш мусулмонларга хос эмас. Билган нарсасини борича етказиш ҳам омонатдир. Қулоқ нима гапни эшитса, хиёнат қилмай, ўша гапни аниқ етказиши керак. Кўз бир нарсани кўрса, ўша ўзи кўриб-билган нарсага хиёнат қилмай, у ҳақда очиқ-ойдин маълумот бериши керак. Шунингдек, дил нимани идрок этса, ўша нарсани аниқлик билан етказмоғи зарур. Бу аъзоларнинг билган, идрок этган ҳар бир нарсаси илмий омонат саналади. Омонатга хиёнат қилмаслик катта масъулият ҳисобланади. Кўз ҳам, қулоқ ҳам, дил ҳам ҳар бир нарсадан масъулдир. Бу дунёда бўлмаса, у дунёда албатта масъулдир. Айниқса, охиратдаги ана ўша масъулият мусулмонларни илмий омонатга ҳеч хиёнат қилмасликка ундаган. Улар доимо билганлари ҳақида тўғри маълумотлар берганлар. Ушбу ояти каримага ўхшаш оятлар, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари уларни доимо илмий омонатга хиёнат қилмай, тўғри маълумотлар беришга чорлаб келган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир ҳадисларида: «Гумондан эҳтиёт бўлинглар, чунки гумон энг ёлғон сўздир», – деганлар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat