Ассаламу алайкум! Савол: Маълум сабабларга кўра, эри хорижда вафот этган аёл, эрининг вафотидан икки ой ўтиб хабар топса, бу ўтган муддат идда ҳисобига кирадими? Ёки, идда эрининг вафот этган вақти ҳақида хабар топгандан кейин бошланадими? Бундай ҳолатда идда қайси муддатдан бошланади?
Ваалайкум ассалам! Эр вафот этган вақтдан аёлнинг идда вақти бошланади. Хоҳ аёли билган бўлсин ёки билмасин фарқи йўқ. Саволдаги суратда аёлнинг икки ойлик иддаси ўтган бўлиб, қолганини ўтириши вожиб бўлади. Янгитдан идда ўтириши шарт эмас.