Ассалому алайкум! Мен ошхонада ишлайман. У ерда ароқ ҳам сотилади. Намоз ўқишни бошлаганимга 3 ой бўлди. Ҳар куни пешин, аср ва шом намозларини ўша ерда ўқияпман. Бу намозларим қабул бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўқиган намозларингиз зиммангиздан адо бўлади. Валлоҳу аълам!