Ассалому алайкум! Ислом.уз сайтидан қуйидаги нарсани ўқиб қолдим Бурайда розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда елкадан ошириб кийилмайдиган (адёлга ўхшаш) матолар билан намоз ўқишдан, эгнида яктаги йўқ кишининг шалвар билан намоз ўқишидан қайтарганлар», дедилар. Эркак кишининг кўйлак, лозим, салла билан намоз ўқиши мустаҳаб ҳисобланади. Фақат бир узун кўйлак билан ўқиса ҳам, макруҳ эмас. Лекин бир шим (шалвар)нинг ўзи билан ўқиши макруҳдир («Фатовои Оламгирия»). Шундан хулоса қилиб айтсак бизнинг ўқиётган намозларимизнинг ҳукми қандай? Асосан имомлар ва уларнинг атрофидагилар узун кийимларда намоз ўқишади қолганлар юртимиз намозхонларининг деярли 90% и жамоатда шим ёки джинси шимларда намоз ўқишадику.
– Ва алайкум ассалом! У ерда жинсини ўзини кийин белдан тепасида кийим киймагани ёзилган. Ёки аёлларникига ўхшаб узун кўлак кийиб ичидан иштон киймаганлари ёзилган. Валлоҳу аълам!