Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фидяни майдалаб кунда бериб туриш

16:06 / 21.09.2023 | Tojimirzayeva Mahliyo | 539

Ассалому алайкум! Отам 38 ёшларида вафот этганлар, рўза тутганлар лекин намоз ўқимаганлар. Ўқимаган намозлари фидясини имконим борича кунда эҳсон қилиб, савоби отамни ўқимаган намозлари фидяси бўлсин дейман. Отам учун яна нима қилсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизнинг фидя ҳақида илмингиз озга ўхшайди. Кўчадаги тиланчиларга одатда арзимаган пул берилади. Фидянинг миқдори эса тайин ва унинг қадри бор. Уни алоҳида ҳисоблаб айнан закот олишга ҳақли фақир-мискинларга бериш керак бўлади.
Фидя ва каффоротнинг миқдори бир вақт намоз учун ярим соъ буғдой ёки унинг қиймати. Бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади. Ярим соъ буғдойни баъзи бир китобларда “1087,5 гр” ёзилиб қолган экан. Бу уламоларнинг таҳқиқотига бироз хилоф. Шунинг учун 2 килограммни олган афзал. Яъни бир вақт намоз учун 2 килограмм буғдой. Шунда бир кундаги 6 вақт намозга ҳисобланса 12 килограмм буғдой дегани. Шунда 1 килограмм буғдой 2000 сўм бўлса, бир кунлиги 24.000 сўм бўларкан. Бир йиллик намозлариники 8.760.000 сўм, бир йиллик рамазон рўзасиники 120.000 бўлади. Буғдойни бозордаги нархи ўзгаришига қараб рақамларда ҳам ўзгариш бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat