Ассалому алайкум! Саволим қаср намозини ўқишда қандай ният қилинади?
– Ва алайкум ассалом! Қаср билан тўлиқ ўқишнинг ниятида фарқ йўқ. Амалида фарқи бор. 4 ракъатли 2 ракъат қилиб ўқилади. Баъзилар шомни ҳам 2 ракъат қилиб ўқир экан. Бу хато. Валлоҳу аълам!