1. Ўзининг маҳрамлари билан зино қилган одамни ҳукумат қаттиқ таъқиб қилади. Имом Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу: «Бундай кишиларга зинокорнинг жазоси берилади. Агар маҳрамини никоҳлаб олган бўлса, аламли азоб-ла азобланади», деганлар.2. Имом Термизий Воил ибн Ҳажардан қуйидаги ривоятни келтирадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида бир аёл намозга келаётганида, бир эркак йўлини тўсиб, уни зўрлади. Хотин дод солди. Эркак қочиб кетди. Бир гуруҳ муҳожирлар етиб келишган эди, аёл, анави одам мени ундай қилди, бундай қилди, деб айтиб берди. Эркакни тутиб келтиришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлга: «Сен кетавер, Аллоҳ сени мағфират қилди», дедилар. Уни зўрлаган эркакни эса, тошбўрон қилишга буюрдилар».3. Хунасаларнинг эркак ёки аёлликка ғолиб тарафига қараб ҳукм чиқарилади. Бу ҳақда фиқҳ китобларимизда алоҳида боблар бор.