Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Аллоҳ таборак ва таоло сизни ва аҳлингизни самовию-арозий, каттаю-кичик бало-офатлардан ўз паноҳида асрасин. Яхши кунларингизда хизматингизда бўлай, Ҳазрат. Мени навбатдаги саволимга жавоб берсангиз, илтимос. Ислом динимиз тарихида ибн Ҳазм, ибн Таймия, Насриддин Албоний раҳматуллоҳи алайҳим каби бемазҳаб катта олимлар ўтган. Улар ўзларидан кейин бой илмий мерос қолдирганлар. Интернетда буларни гаплари кўп. Мен шундай бемазҳабларни гапларига кираверайми?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.