Ассалому алайкум! Ман айни дамда Бирлашган Араб Амирлигида ресторанда офицант ёрдамчиси бўлиб ишлайман. Сотадиган гўштларимизни ҳаммасида ҳалол сертификати бор, текшириб кўрганман. Лекин ресторанда алкаголь маҳсулотлари ҳам сотилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамрда ланатлаган тоифаларни ўқидим. Лекин ман у ишлани қилмаяпман. Қиладиган ишим овқат ташиш, столда қолган нарсаларни йигиштириш, тозалаш. Лекин тозалаш пайтида алкаголь қўйилган стаканларниям ювиш учун олиб бориб беришимга тўғри келади. Илтимос устозлар, шу вазиятдан келиб чиқиб мани хозирги олаётган маошим ҳаром эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол. Валлоҳу аълам!