Ассалому алайкум! Мен битта ишга шерик бўлиб қолдим. Ва менга ҳам ўша ишдан тушган пулдан тенг беришди лекин у иш тўғри эмаслигини биламан пули ҳам ҳаромлигини биламан. Энди мен ўша пулни нима қилай ишлатишга қўрқяпман?
– Ва алайкум ассалом! Қандай ишга шерик бўлиб қолганингизни ёзинг. Ҳаром пуллар қаердан келганига кўра ё савоб умид қилинмай садақа қилинади ё берган шахсга қайтарилади. Валлоҳу аълам!