Ассалому алайкум! Мен фарзандлар тарбияси билан уйдаман. Турмуш ўртоғим ишлайдилар. Баъзан моашлари чўзилади. Шундай ҳолатларда уйимизга яқин дўкондан кундалик ҳаражатларимизга зарур нарсаларни уларнинг дафтарларига ёздириб ойлик текканда бераман деб олиб чиқадилар. Бу ҳолат тўғрими? Рўзғоримга харом аралашиб қолмаяптими?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!