Ассалому алайкум! Мен хамшира бўлиб ишлайман турмушга чиққанимдан сўнг хўжайиним ишдан чиқиб кетган айрим сабабларга кўра, фарзандли бўлгунимизча рўзғорга ишлатдик ойлигимни. Эримни бўйнида кредити бор, фарзандли бўлганим учун декретний пул берилади давлат томонидан. Мен у пулга уйимизга ўзим учун шароит қилмоқчиман ошхона хаммом учун мен у пулни хўжайинимга бермасдан шу ишни қилсам тўғрими? Ўзи тўлашини хохлаяпман олган кредитини.
– Ва алайкум ассалом! Кредитига ёрдам берманг. Оладиган декрет пулингизни низомида ҳомиладорга ёрдам дейилган бўлса, ҳомиладорнинг ҳаққи бўлади. Хоҳлаган нарсасига ишлатишга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!