Ассалому алайкум! Барчани хабари бор хозирда ёшларимиз интернетдан мунтазам фойдаланиб келишмокда ва интернет орқали пул хам ишлайдиганлар кўпайиб боряпди ва ўша ишлаган пулларини ўз қўлларига олиш учун пластик карточкаларига ўтказиб берадиган кишиларни сайтлари бор. Улар пулни бир электрон хамёндан иккинчи хамёнга ёки пластик карточкаларга ўтказиб беришади ва ўша пулдан маълум бир миқдорда хизмат ҳақи учун фоиз олишади. Улар бир одамга пулини ўтказиб бергани учун олган фоизи халолми?
– Ва алайкум ассалом! “Western Union”га ўхшаб пул ўтказиш вазифасини қилса ҳақ олиши жоиз. Валлоҳу аълам!