Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тилла суви юргазилган соат тақиш мумкинми?

00:00 / 02.02.2007 | eski savollar | 4332

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ. Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари. Отам совға қилган соатлари «луъҳ» - «нур» дир. Унга тилла суви юритилган. Эркак кишига тилла харом қилинганини биламан Алҳамдулиллаҳ. Нима қилай тилла сувини кўчириб ташлайми, соатни тақмайми ёки шунча миқдор тилла мумкинми. Раҳмат. Ҳайр.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 

وَلَا بَأْسَ بِالِانْتِفَاعِ بِالْأَوَانِي الْمُمَوَّهَةِ بِالذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ بِالْإِجْمَاعِ كَذَا فِي الِاخْتِيَارِ شَرْحِ الْمُخْتَارِ

“Фатавои Ҳиндия” китобида: Тилло ва кумуш суви юритилган идишлардан фойдаланиш, ижмоъ ила ҳечқиси йўқдир. «Ихтиёр шарҳул Мухтор»да шундай дейилган.

- مَذْهَبُ الْحَنَفِيَّةِ , وَهُوَ أَحَدُ قَوْلَيْنِ عِنْدَ الْمَالِكِيَّةِ , أَنَّ الْآنِيَةَ الْمُمَوَّهَةَ بِالذَّهَبِ أَوْ الْفِضَّةِ جَائِزٌ اسْتِعْمَالُهَا , لَكِنَّ الْحَنَفِيَّةَ قَيَّدُوا ذَلِكَ بِمَا إذَا كَانَ التَّمْوِيهُ لَا يُمْكِنُ تَخْلِيصُهُ . قَالَ الْكَاسَانِيُّ : " وَأَمَّا الْأَوَانِي الْمُمَوَّهَةُ بِمَاءِ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ , الَّذِي لَا يَخْلُصُ مِنْهُ شَيْءٌ , فَلَا بَأْسَ بِالِانْتِفَاعِ بِهَا , وَالْأَكْلِ وَالشُّرْبِ وَغَيْرِ ذَلِكَ بِالْإِجْمَاعِ . " وَأَمَّا مَا يُمْكِنُ تَخْلِيصُهُ فَعَلَى الْخِلَافِ السَّابِقِ بَيْنَ الْإِمَامِ وَصَاحِبَيْهِ فِي مَسْأَلَةِ الْمُفَضَّضِ وَالْمُضَبَّبِ

Қувайт давлатида нашр этилган “Фиқҳий энциклопедия»да қуйидагилар келган:
«Ҳанафий ва моликий мазҳабдаги икки қавлдан бирида тилла ва кумуш суви юритилган идишни ишлатиш жоиздир. Лекин Ҳанафийлар уни ажратиб олиш мумкин бўлмаслиги ила қайд қилганлар. Косоний айтади: Аммо тилла ва кумуш суви юритилган идишлар, агар ундан бирор нарса ажратиб олиб бўлмаса, улардан фойдаланиш, емоқ, ичмоқ жоиз. Аммо бирор нарса ажратиб олиш мумкин бўлса, имом ва икки соҳиби орасида ихтилоф бор». Демак, сиз мазкур соатни тақсангиз бўлаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat