Ассалому алайкум, Шайх Ҳазратлари, сизга Аллоҳдан тинчлик ва сиҳат саломатлик сўрайман. Агар ушбу савол аввал берилган бўлса олдиндан узр сўрайман.Саволим шундан иборатки, ҳозирги касбим ва пул топишим ёмон эмас. Худога шукур оиламни боқишга бемалол етади. Лекин уй жойлик бўлишимга орттира олмаяпамн. Билим ва малакам етарли даражада. Уй жойга етадиган маош топиш учун чет элга бориб ишласам, ҳозирги шароитимга ношукурлик бўлиб қолмасмикан?