Ассалому алайкум! Бир аёл косметик воситаларини 5 йил олдин менинг аёлимга сотишга ташлаб кетган ва келишилган холда кераклигини олиб, қолган косметикани қайтариб олиб кетиш шарти билан бўлган. Бир неча маротаба аёлим ўз вохтида чақириб айтса хам у аёл хўп деб қолган косметикаларни қайтариб олиб кетмаган. Орадан 5йил ўтиб қолган косметикалар муддати тугаб яроқсиз бўлгач, эгаси келиб талаб қилса ва у муддати ўтган косметика ташлаб юборилган бўлса қандай йўл тутилади? Омонат бўлиб қолмаслиги учун пули 5 йил олдинги пул миқдори бўйича тўланадими ёки хозирги нархдами?
– Ва алайкум ассалом! Омонат бўлган бўлса, ундан фойдаланилмаган бўлса, эгаси олиб кетишга ваъда бериб олиб кетмаган бўлса уни тўлаб берилмайди. Валлоҳу аълам!